Ёш томошабинлар учун ажойиб туҳфа


Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига қизғин тараддуд кўрилаётган шу кунларда Оролбўйида бир қатор ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда. Хусусан, Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрининг янги биноси санъатсеварлар учун ажойиб туҳфа бўлди.

Бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтазилган тадбирда Қорақалпоғистон Републикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов йиғилганларни мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан қизғин қутлади.

Тадбирда, бундан қирқ йил муқаддам драматург К.Рахмановнинг “Кечиккан баҳор” спектакли билан ўз фаолиятини бошлаган театр жамоаси ўтган даврда ёшларни ватанпарварлик, миллий қадриятларни эъзозлаш руҳида тарбиялайдиган санъат асарларини намойиш этишда жонбозлик кўрсатиб келаётгани алоҳида таъкидланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов театр жамоасига Президент совғаси – “ДАМАС” автомобили калитини тантанали равишда топширди.

Сўнгра қатнашчиларга махсус тайёрланган саҳна асарларидан парчалар намойиш этилди.

Театр янги биносининг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев иштирок этди.