Ёшлар ва қонун


Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Ёшлар ва қонун” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Республикамиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида ўтказилган  мазкур танлов давомида гуруҳлар юртимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини суд мажлисларидан лавҳалар намойиш этиш орқали очиб беришди. Судларнинг ­фаолиятини янада ривожлантиришга оид таклифларини билдиришди.

Танлов якунида Қораўзак туманидаги 28-сонли умумтаълим мактабининг “Фемида” гуруҳи биринчи ўринни эгаллади.

Танлов ғолибларига ҳомийлар томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.