2018 йилнинг фараҳбахш лаҳзалари


Ўтган йил давомида Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида кўзни қувонтирадиган, кўнгилни яйратадиган, ҳар бир кишида юксак фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотадиган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Улардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Нукус шаҳри:

Нукус шаҳри марказида 55 метр баландликда эни 8, узунлиги 15 метр бўлган Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат байроқлари ўрнатилди.

Уч юлдузли «Тошкент» меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди.

Янги меҳмонхонада 30 та янги иш ўрни яратилди.

Бундан ташқари,  Нукус шаҳрида тиббий буюмлар ишлаб чиқариладиган «Нукус Мед Тех» корхонаси ишга туширилди.

Шаҳарда ҳар бири 45 хонадондан иборат 10 та уй-жойлар 32-сонли «Қосбулақ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Menin quyashim» номли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Элликқалъа тумани:

2018 йил Қорақалпоғистонда илк бор Элликқалъа туманида пахтани кластер усулида етиштириш йўлга қўйилди.

Бунинг учун туманда “Boston Klaster” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.

Кластер лойиҳаси бўйича пахта толасини қайта ишлаш қуввати йилига 10 минг тонна бўлиб, хом ашёдан калава ип, жинси матоси, юмшоқ чойшаб каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида “Boston Klaster” МЧЖда 600 янги иш ўрни яратилди.

Туманда 80,4 миллиард сўмлик «Бўстон мега текстил» корхонаси иш бошлади.

Тўрткўл тумани:

Тўрткўл туманида қиймати 44,5 миллиард сўмлик тиббий шиша буюмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, туманда 2018 йилда бир қатор  ижтимоий, савдо, ишлаб чиқариш бинолари фойдаланишга топширилди.

“Plus market”, Супермаркет, “Имзо шов рум” акфа цехи ишга туширилди.

Туманда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 6 та оилавий нодавлат боғчалар ҳамда нодавлат хусусий  шерикчилик асосида ташкил этилган “Фар­ҳод-Ширин” номли нодавлат боғча ишга туширилди.

Мўйноқ тумани:

Президентимизнинг 2017 йил 28 мартдаги тегишли қарори асосида “Мўйноқ” кичик саноат зонаси барпо этилди. Мазкур кичик саноат зонасида электротехника, қурилиш материаллари, суғориш ускуналари, сув насослари, сув ҳисоблагичлари, сув қувурлари, тайёр трикотаж, тикувчилик ва бошқа замонавий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича бир қанча инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич ишга туширилмоқда.

Мазкур лойиҳалардан яна бири сифатида «Qara-Oy Moynaq-Bobur» масъулияти чекланган жамиятининг «Полипропилен қопларни ишлаб чиқариш» лойиҳаси ишга туширилди.

Хўжайли тумани:

Хўжайли туманида “Турон” маданият ва истироҳат боғи очилди. Бунинг учун Миллий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан 7,5 млрд сўм кредит ажратилиб, Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида жойлашган “Guanjou fortuna imayer treading Ko LTD” корхонасидан 1 млн АҚШ долларига 10 та аттракцион олиб келиб ўрнатилди.

Қораўзак тумани:

Тумандаги «Қутли макон» МФЙда 1 миллиард 284 миллион 621 минг сўм бўлган намунавий 16 квартирали 2-3 хонали арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги қувватлардан бири. “Қарақалпақ цемент” масъулияти чекланган жамияти томонидан йилига 200 минг тонна цемент ишлаб чиқарилади.

2018 йил якунида ишга туширилган ушбу корхонада 200 та иш ўрни яратилди.

Беруний тумани:

Беруний туманида таваллудининг 1045 йиллиги муносабати билан буюк аллома Абу Райҳон Берунийга ҳайкал ўрнатилди.

“Буюк қомусий олимнинг инновацион ғоялари ва жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида илмий-назарий анжуман бўлиб ўтди.

Туманда «Ёшлар маркази» биноси ҳам фойдаланишга топширилди.

Амударё тумани:

Амударё туманида “Amudaryo maxsus qurulish” масъулияти чекланган жамияти томонидан қиймати 68,8 минг долларлик (шундан, 18,8 минг доллар ўз маблағи ва 50,0 минг доллар банк кредити) лойиҳа жорий йилнинг июнь ойида ишга туширилиши натижасида темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш қуввати 5 минг куб метрга оширилди ва қўшимча иш ўринлари ташкил этилди. Бугунги кунда ушбу корхона томонидан 25 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган.

Қўнғирот тумани:

Президентимизнинг Қорақалпоғистонга қилган ташрифи доирасида 2018 йилни Қорақалпоғистонда мактабгача таълим муассасалари йили, деб эълон қилиниши муносабати билан Қўнғирот туманидаги “Қўнғирот” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида янги “WUNDERKINDS IN KUNGRAD” нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди.

Нодавлат таълим муассасаси 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, муассасада тарбияланувчиларга барча шароитлар яратилган.

Бундан ташқари “Алтинкол” шаҳарчасидаги 12 кам таъминланган ва имконияти чекланган фуқароларга бепул уй-жойлар берилди.

Кегайли тумани:

Туманда “Халқабад инвест” масъулияти чекланган жамияти томонидан йилига пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни 2 миллион донага кенгайтириш лойиҳаси жорий йилнинг июль ойида амалга оширилиб, 20 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди.

Бундан ташқари туманда қиймати 31,5 миллиард сўмлик целлюлоза ишлаб чиқарадиган «Кегайли қоғоз», 30,8 миллиард сўмлик бўян илдизини қайта ишловчи «Ланко мия» корхоналари ишга тушди.

Шўманай тумани:

Шўманай туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара аскарларидан 16 нафарининг оиласига янгидан қурилган замонавий уйлар топширилди.

1 млрд сўмга таъмирланган мактабгача таълим маскани фойдаланишга топширилди

«Нукус газ монтаж сервис» МЧЖ томонидан смета баҳоси 1 млрд 26,4 млн. сўмлик қурилиш ишлари олиб борилиб, 140 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим маскани фойдаланишга топширилди.

Қонликўл тумани:

Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига аввалги ташрифлари чоғида Қонликўл туманига10 миллион евро инвестиция киритиб,  йирик тўқимачилик корхонаси ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилган эди. Ўтган вақт мобайнида корхона учун 10 гектар ер ажратилиб, бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Корхонани барпо этиш енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда тажрибали бўлган «Кантекс инвест» маъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди. Натижада 23 миллион евро инвестиция киритилиб, яйдоқ ерда замонавий тўқимачилик фабрикаси қад ростлади.

Айни пайтда корхонага Германия, Швейцария, Туркия ва Ҳиндистондан сўнгги русумдаги тўқимачилик дастгоҳлари келтирилган.

Нуронийларнинг маънавий ва маданий дам олиши учун Қонликўл тумани ҳудудида «Нуронийлар маскани» фойдаланишга топширилди.

Чимбой тумани:

Чимбой туманида Кунхўжа ва Бердақ шоирларнинг мақбара ва музейлари қурилиб, тантанали  равишда очилди.

Кунхўжа ва Бердақ шоирларнинг мақбара ва музейи қуриб битказилганлиги адабиётимиз, маданиятимиз ва тарихимизга бўлган чексиз эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Тахтакўпир тумани:

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2017 йил 15-16 декабр кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Тахтакўпир туманини чорвачиликка ихтисослашган туманга айлантириш бўйича топшириқлар белгилаб берилган эди.

Буларни инобатга олиб, ўтган давр давомида Тахтакўпир тумани «Агрокомплекс Қорақалпоғистон» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона томонидан умумий қиймати 20 млрд сўмга яқин бўлган чорвачилик комплексини ишга тушириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Тахиатош тумани:

Туман марказида «ATIYAJ–GULZAR» масъулияти чекланган жамиятининг донни  қайта ишлаш корхонаси фойдаланишга топширилди.

Мазкур корхонага Туркиянинг «OR-TAS» фирмасининг умумий нархи  1 миллион 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги замонавий ускуналари олиб келиниб ўрнатилди. Суткасига 120 тонна донни қайта ишлаш қувватига эга корхонада 90 тонна ун, 30 тонна кепак ишлаб чиқарилмоқда.

Бундан ташқари туманда 20,4 миллиард сўмлик металл-конструкция ишлаб чиқариладиган завод фойдаланишга топширилди.

Манбалар асосида Ғ.ОТАЖОНОВ тайёрлади.