АЛИФБЕНИНГ МУАЛЛИФИ КИМ? БУНИ БИЛАСИЗМИ?


Аммо, “Алифбе” китоби орқали хат саводни, ўқишни ўрганган, аввало, ҳарф таниган бўлсакда, ушбу китоб муаллифларини кўпчилигимиз билмаймиз. Юртимизда дастлабки “Алифбе” китоби яратувчилари Ҳамза, Беҳбудий, Абдулла Авлоний каби маърифатпарвар олимлар эди.

Жорий йилда таваллудининг 120 йиллиги нишонланаёт­ган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи Оқилхон домла Шарафиддинов ҳам “Алифбе” ва “Ўқиш” китоблари муаллифи саналади. Олимнинг қаламига мансуб “Билим ва мактаб”, “Меҳнат болалари”, “Катталар алифбеси”, “Чиройли ёзув”, “Ўқиш китоби” каби дарслик, ўқув қўлланмалари билан танишар эканмиз, унинг таълим соҳасига қанчалик улкан ҳисса қўшганини чуқур ҳис қиламиз.

Оқилхон Шарафиддинов халқ орасида “Алифбобо” номи билан машҳур бўлган. У яратган “Алифбе” китоби 1938 йилдан 90 йилларнинг охиригача ва яна 2002 йилда – олтмиш йил  узлуксиз нашр эттирилди. ХХ асрдаги бир неча авлод айнан О.Шарафиддинов яратган “Алифбе” китоби орқали хат саводини чиқарган.

Бошланғич синф ўқувчилари учун 1902 йилда “Устоди аввал” ва 1928 йилда Шокиржон Раҳимийнинг “Совға” (“Алифбе”) си чоп этилган эди. О.Шарафиддинов С.Саидазизов, М.Абдурашидхонов, Ш.Раҳимий дарсликларидан фойдаланганлиги шубҳасиз.

Оқилхон Шарафиддинов 1918 йилдан 70-йилларнинг охиригача, нақд олтмиш йил бошланғич синф ўқувчиларига дарс берди. Шундан бўлса керак ҳазрати муаллим “Алифбе” дарс­лиги орқали мурғак қалбларга йўл топа олди.

Айша Каримова,

Элликқалъа тумани 40-мактаб бошланғич

синф ўқитувчиси, Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси.