Байрам туҳфаси


ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Республика силга қарши курашиш болалар санаториясида даволанаётган болаларнинг ҳолидан хабар олинди.

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ­депутати ­Қ.Бабашев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, партиянинг Қорақалпоғистон ­Республикаси Кенгаши раҳбари С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ­А.Данияров, Б.Қайипбергенов, тадбиркор П.Ережепова ҳамда партия фаоллари иштирок этди.