БУҒДОЙ ЭЛНИНГ РИЗҚ НАСИБАСИДИР


Амударё туманида 2019 йил ҳосили учун экилган 3350 гектар ғалла майдонида мўл ҳосил етиштирилди. Жорий йилги мавсумда  давлат хирмонига 6695 тонна бошоқли дон топширилиши режалаштирилган. Бунинг учун 328 та фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналари билан контрактация шартномалари тузилган.

Айни кунларда  юртимиз ризқи бўлган ғаллани нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш ишларига жами 13 та комбайн, 35 та юк ташиш автомобиллари, 58 та тракторлар, 92 та тиркамалар, 7 та кўчма таъмирлаш устахоналари ва 13 та ёқилғи ташиш агрегатлари жалб қилинган. Ўриб-йиғиб олинган ғалла ҳосили юк ташиш транспортлари орқали пешма-пеш қабул масканларига етказилмоқда.

Бундан ташқари, ҳосилдан бўшаган ғалла майдонларини  сомондан тозалаш ва шудгорга тайёрлаш ишларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. ­алла ўрим-йиғими мавсуми туманда қисқа муддатларда яъни 20 кун ичида тўлиқ якунланиши кутилмоқда.

М.Шамуратов

олган сурат.