ДЕНГИЗ СОҲИЛИДАГИ МАФТУНКОР БАЙРАМ


Республикамизда икки кун давомида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган “Орол балиқларидан 99 хил таомлар” гастрономик халқаро фестивали, “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” халқаро экофестивали бўлиб ўтди.

Фестиваль 19 октябрь куни пойтахтимиздаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида “Жанубий Орол атрофи-инновацион ривожланиш ҳудуди” илмий конференцияси билан очилди. Тадбирнинг иккинчи куни Қорақалпоғис­тон Республикаси тарихи ва маданияти музейининг филиали бўлган “Мўйноқ экомузейи”нинг очилиш тантанаси билан бошланди.

Тадбирлар Мўйноқ тумани марказидаги Очиқ осмон остидаги “Кемалар музейи” қошида “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” халқаро экофестивали билан давом этди. Бу ерда ўрнатилган катта саҳнада Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъат усталари ижросида концерт дастури, “Орол балиқларидан 99 хил таомлар” гастрономик, “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” халқаро экологик фестиваллари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди.

Д.Абибуллаев.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.