Депутат сайловчилар билан учрашди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати  З.Ханиязов Мўйноқ туманида ўз сайловчилари билан учрашди. Бундан кўзланган мақсад, аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишдан иборат.

У дастлаб тумандаги ижтимоий соҳа обьектларида олиб борилаётган қурилиш ишлари жараёни билан яқиндан танишди ҳамда қурувчилар билан суҳбатлашди. Учрашувда кредит, таълим, бандлик масалалари бўйича бир қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди. Айрим масалалар шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди.

Жумладан, “Ҳаким ота” овул фуқаролар йиғинидаги “Дўстлик” ва “Али” овулларида сув тозалаш фильтри ўрнатилди ва аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Шунингдек, “Тик ўзак” ОФЙ яшовчи фуқаро А.Қаржаўбаев туман бандликка кўмаклашиш маркази ёрдамида ишга қабул қилинди.

Айрим мурожаатлар бўйича тегишли кўрсатма ва таклифлар берилиб, ижроси назоратга олинди.