Депутатлар форуми


Ёшлар марказида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партия­си Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ­ташаббуси билан “Ишонч, ҳаракат, натижа” мавзусида депутатлар форуми бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, тадбиркорлар ва фермерлар ҳамда оммавий ахборот ­воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси сиёсий таълим марказининг масъул ходими Г.Халмуратова, Ўзбекистон Қаҳрамони, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати С.Сейт­назаровлар сўзга чиқиб, Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида  депутатлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ва жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик хусусида тўхталишди.