Facebook ва ICONIC нинг дастурчилари Нукусда мастер класс ўтказишди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги  “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида” ги  ва жорий йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг олий таълим муассасаларида махсус тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йил 8 октябрдан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот-технологиялари  университетининг Нукус филиалида талаба ёшлар ва ўқитувчилар иштирокида “Мобил  воситалар учун дастур иловалар”мавзуида амалий машғулотлар ва мастер класслар бўлиб ўтди.

Ўқув ва амалий машғулотлар асосан нукуслик ака-укалар-Австралия мамлакатидаги ICONIC компаниясининг  етакчи дастурчиси Отабек Муртазаев  ва  Facebook ижтимоий тармоғининг Лондондаги офиси етакчи дастурчиси Азизбек Муртазаевлар томонидан олиб борилди.