Ғолиб аниқланди


Нукус шаҳридаги 31-сонли давлат умумтаълим мактабида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Нукус шаҳар кенгаши ва Нукус шаҳар халқ таълими бўлими ташаббуси билан “Навоий ворислари” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш ҳамда халқ таълими тизимида жонбозлик кўрсатаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларини рағбатлантириш мақсадида ўтказилган мазкур танловда иштирокчилар бир қатор шартлар бўйича беллашдилар.

Танлов якунида Нукус шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Гулзира Садатдинова ғолиб деб топилди ва унга танловнинг кейинги босқичига йўлланма берилди.

Танлов иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Г.Джумагулова.