Ҳаж сафаридан қайтишди


Жорий йил 6 август куни республикамиздан  153 нафар фуқаро муборак ҳаж сафарига жўнаб кетган эди.

“Ҳаж-2018” мавсумида Қорақалпоғистон Республикасидан кетган фуқароларимизга Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиятига қарашли Муҳаммад Мурод эшон масжиди имом-хатиби Я.Жумамуратов, Эшон қалъа масжиди имом-хатиби ­.Нажимов ва Жамбосқалъа масжиди имом-хатиби Д.Қличевлар бошчилик қилди.

9 сентябрь куни улар ҳаж сафарини тамомлаб қайтишди. Улар Нукус халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.