Ҳаракатлар стратегияси: истиқболдаги вазифалар


Нукусда Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга ошириш бўйича Давлат дастури ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторингга бағишланган “Ҳаракатлар стратегияси: ҳисобот ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашувда “Тараққиёт стратегияси” марказининг директори А.Бурханов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) У.Муҳаммадиев, Конрад Аденуэр жамғармасининг юртимиздаги ваколатхонаси координатори А.Алиқулов сўзга чиқиб, давлат дастури асосида амалга оширилаётган ишларнинг таҳлили ва келгусидаги мақсад ва вазифаларига тўхталди.