Ҳосилдорликни ошириш белгиланди


Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандаларига, касалликлар ва ёввойи ўтларга қарши курашиш, шунингдек, минерал ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда агрокимёвий хизматларни ташкил қилишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан мутахассислар Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 25 февраль куни бўлиб ўтган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган ғалла парваришини тизимли ташкил қилиш ва ҳосилга-ҳосил қўшиш борасидаги муҳим вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган масалаларга тўхталиб ўтдилар.

Семинарда республика ишчи гуруҳлари томонидан жойларда аниқланган камчиликлар ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси З.Зиёдуллаев қатнашди.