Иш самарадорлиги ортмоқда


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ­вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият-маърифат Кенгаши, Республика Маънавият-маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими ҳамда олимлар, мутахассислар, ижодкор зиёлилар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда таъкидланганидек, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мутасадди вазирлик, идора ва  ташкилотларга ёшлар тарбияси билан боғлиқ бир қатор муҳим вазифаларни юкламоқда. Хусусан, маънавий маърифий соҳада ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш шулар жумласидандир.

Қарорга мувофиқ, Республика Маънавият-маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият-маърифат Кенгаши ҳузуридаги “Маърифат” тарғиботчилар жамияти билан биргаликда аҳоли орасида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб ­борилмоқда.