Жанубий Кореялик шифокорлар республикамизда


Жанубий Кореянинг “Siloam Center For The Blind” хайрия ташкилоти вакиллари 30 октябрь куни республикамизга келди.

Бу акция Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамоат фонди ва KOFIN жамғармаси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Делегация таркибида “Siloam Eye Hospital” кўз касалликлари шифохонасининг тажрибали офтальмолог-шифокорлари, анестезиолог ва ҳамширалари бор.

— Сафаримиз давомида кўз касалликлари бўйича мураккаб операциялар қилишни режалаштирганмиз, — дейди   “Siloam Eye Hospital” кўз касалликлари касалхонаси офтальмолог-шифокори Янг Джонг Юн. — Шунингдек, республика кўз касалликлари шифокорлари билан тажриба алмашиш ниятидамиз.