Кегейли туманида мактабгача таълим муассасаси иш бошлади


Кегейли тумани, Халқобод посёлкаси, “Бахитли” МФЙ ҳудудида “Радуга” давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси иш бошлади.

Тадбиркор Жумагул Бекжанованинг ташаббуси билан замонавий тарзда сифатли қуриб битказилган мазкур мактабгача таълим муассасаси 100 нафар болага мўлжалланган.

Бу ерда кичкинтойлар машғулотларда қатнашиши, яхши овқатланиши ва дам олиши учун барча шароитлар яратилган. Гуруҳ хоналари янги мебеллар, юмшоқ ўйинчоқлар, ўқув ва техник қуроллар билан таъминланган. Шунингдек, чет тилларини ўргатиш тўгараклари ҳам ташкил этилиб, ўқув-машғулотлар малакали педагог-тарбиячилар томонидан олиб борилади.

Бугунги кунда туманда жами 17 та давлат мактабгача таълим муассасаси, 5 та нодавлат уй боғчаси фаолият юритаётган бўлса, улар қаторига яна бир давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси қўшилди. Болалар боғчасининг очилиши билан 13 та янги иш ўрни яратилди.

(KRuz.uz) сайтидан олинди.