Коррупция иллати — муҳокама қилинди


Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши курашиш жамиятимиз ва давлатимиз хавфсизлигининг кафолати” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси бўлим бошлиғи Р.Камалов, Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича судининг катта мутахассиси Ф.Ибрагимов, божхона бошқармаси ходими  К.Хайдаровлар сўзга чиқиб, коррупция иллатининг давлатимиз хавфсизлигини таъминлашдаги салбий таъсири ва унинг оқибатлари хусусида ҳаётий мисоллар орқали батафсил тўхталиб ўтишди.

Тадбирда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича долзарб вазифалар белгилаб олинди.