Коррупцияга қарши курашиш вазифалари белгиланди


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида қабул қилинган “Йўл харитаси”нинг ижроси ҳамда истиқболдаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси С.Турманов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси Б.Матмуратов ва бошқалар сўзга чиқиб, Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли тадбирларга тўхталиб ўтишди.

Тадбирда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.