Мактаб битирувчилари учун очиқ эшиклар куни


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг академик лицейида умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Унда республикамизнинг шаҳар ва туманларидан келган мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, ота-оналар иштирок этди.

2018 йил ушбу лицей битирувчиси С.Садирбаева бир ­пайтнинг ўзида 4 та олий ўқув юртига – Буюк Британиянинг Вестминстр университети, Жанубий Корея Республикасининг Инха университети Тошкент филиали, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Италия Республикасининг Турин политехника университетига ўқишга кириш бахтига сазовор бўлган эди. Бугунги кунда Жанубий Корея Республикасининг Инха университети Тошкент филиалининг “Компьютер инженеринг” факультетида билим олмоқда.

А.Ким М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетига, А.Қаипбергенов Қозон давлат архитектура-қурилиш университетига ва яна бошқа кўплаб битирувчилар ҳорижий ва Ўзбекистоннинг олий ўқув юртларига ўқишга киришди.