Мактабга 500 та китоб совға қилинди


Чимбой туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабида “Фарзандимга китоб совға қиламан” ва “Ўзим ўқиган мактабимга менинг китоб ­совғам” акцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда мазкур мактабни тугатиб, ҳозирги кунда Ватанимиз равнақи ва тараққиёти йўлида самарали фаолият юритиб келаётган бир қатор раҳбарлар, жумладан, Нукус шаҳар сув ва милиорация коллежи директори Б.Ўрозимбетов, ҚДУ ўқитувчиси, фан доктори Т.Ўтебаев, 25-сонли мактаб директори ­К.Абдреймов, ҚДУ қошидаги 1-сонли академик лицейи аниқ фанлар кафедраси мудири Б.Базарбаев, 1-сонли мактаб ўқитувчиси А.Ўрозбоева, Ж.Насиров, “Тағ-жап” ОФЙ раиси С.Сатуллаев, ҚДУ ўқитувчиси Д.Сейткасимовлар, ўзлари ўқиган мактабга 500 та китоб совға қилишди.

Меҳмонларга мактаб ўқувчилари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Барно Мамбетиярова,

Чимбой тумани.