Марказнинг янги биноси фойдаланишга топширилди


Тиббиёт ходимларининг касб байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорат марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари О.Хамроев йиғилганларни янги бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан самимий қутлаб, соҳа ходимларининг халқ орасида санитария маданиятини ошириш, ҳудудларнинг тозалигини сақлаш борасидаги хизматларини алоҳида таъкидлади.

Касб байрамимизни жуда яхши кайфият билан кутиб олдик, — дейди ушбу марказ бўлим бошлиғи С.Ўтемисова. Чет элдан олиб келинган замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган янги лабораторияда юқумли касалликларни вақтида аниқлаш, санитария-эпидемиология тадбирларини сифатли амалга ошириш учун барча имкониятлар бор.

Тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.