Матбуот конференцияси


Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот конференцияси ташкил этилди.

Унда Президентимизнинг 2017 йил 12 июль кунги Олий Мажлис Қонунчилик палаталари ва сиёсий партиялар вакиллари билан ўтказилган видеоселектор мажлисидаги маърузаси ва 2017 йил 22 декабрда парламентга йўллаган Мурожаатида белгиланган асосий вазифаларнинг «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда депутатлик гуруҳлари томонидан бажарилиши ва истиқболдаги режалар бўйича сўз юритилди.

Конференцияда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.