МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ТИНЧЛИКНИНГ МУҲИМ ОМИЛИДИР


Республикамизнинг Элликқалъа, Чимбой, Қўнғирот, Хўжайли туманлари ва Нукус шаҳрида «Бағрикенг Ўзбекистон — умумий уйимиз!» шиори остида миллатлараро тотувлик фестивали ўтказилди.

Унда миллий маданият марказларининг аъзолари, ёзувчи шоирлар, таниқли санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, олий таълим даргоҳларининг талаба ёшлари, академик лицей, касб-ҳунар коллежи, умумтаълим ва санъат мактабларининг ўқувчилари фаол иштирок этишди.

Фестивал доирасида «Миллий ва диний бағрикенглик; тинчлик ва барқарорликнинг муҳим омили» мавзусида конференция, «Ёшларни миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашда оила ва хотин-қизларнинг ўрни» мавзусида учрашувлар, «Миллий таомларнинг ўзига хослиги», «Миллий ҳалқ чолғу-асбоблари»,  «Дунё рақслари» ва  «Жозиба» мавзусида миллий либослар танловлари ўтказилди.

Фестивалда фаол қатнашган ва танловларда совриндор бўлган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Байрамона руҳда ўтказилган фестивал Қорақалпоғистон Республикаси  Маданият вазирлиги томонидан тайёр­ланган гала концерт дастури билан якунланди.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.