Моддий ёрдам ва ижтимоий масалалар муҳокама қилинди


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмасида “Моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар тўланишининг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унинг асосий мақсади аҳолининг ҳуқуқий билимини ва маданиятини ошириш, мамлакатимизда фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ишларнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш, шунингдек, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида фикр алмашиш ва таклифларни ўрганишга қаратилган.