Намунали таянч пунктлари тақдирланди


Жорий йилнинг 16 февраль куни Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” танловининг Қорақалпоғис­тон Республикаси босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловда Элликқалъа туманидаги “Қирққиз” овул фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат кўрсатувчи 190-сонли ички ишлар ­таянч пункти биринчи, Нукус шаҳридаги “Шимбай шайхана” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 8-сонли таянч пункти иккинчи, Чимбой туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 165-сонли таянч пункти учинчи ўринни эгаллади.