Ноқонуний ҳолатлар аниқланди


Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси Ахборот хизмати маълумотига кўра, яқинда мазкур бошқарманинг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан «Дауит ота» чегара божхона пости орқали кириб келган фуқаро Б.Ф. бошқарувидаги «Нексия» автомашинасида йўловчи декларациясида қайд этилмаган, тахминий қиймати 71 миллион сўмлик гигиеник ва хўжалик буюмлари олиб ўтилаётгани аниқланди.

Шунингдек, «Қорақалпоғистон» темир йўл станциясида «Волгоград-Тошкент» йўловчи поездида фуқаро Р.Д. томонидан 23 миллион сўмлик стоматологик жиҳозлар яширин тарзда ўтказилаётгани маълум бўлди.

Айни пайтда ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Божхона бошқармаси фуқаролардан, агарда шу каби ҳодисалар ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари аниқланса, бошқарманинг 0-361-224-02-68 рақамли «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилишларини сўрайди.