Нукусда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича семинар ўтказилди


Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг интеллек­туал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро шарт­номаларга қўшилиши тўғрисидаги қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Эркин Халбутаев “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро шартномаларга қўшилиши тўғрисидаги қонунларнинг асосий қоидалари”, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари Воҳиджон Аллаяров “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида бир қатор хал­қаро шартномаларга қўшилиши муносабати билан давлат ҳокимияти ва бош­қарув органлари ҳамда ­бошқа субъектларга юклатилган вазифалар” каби мавзуларда маърузалар қилишди.

Тадбирда таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда муаллифлик ҳуқуқига дахлдор бўлган 50 дан ортиқ турли меъёрий ҳужжатлар, 10 ортиқ қонунлар қабул қилинган.

2018 йилда Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро конвенция ва шартномаларга қўшилиши бўйича 3 та қонун қабул қилинди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган ­саволларга жавоблар олишди.

М.ПИРНАЗАРОВА,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги

шарҳловчиси.