Одам савдосига қарши курашиш масаласига бағишланди


Қораўзак тумани 1-сонли умумтаълим мактабида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш бўйича семинар ўтказилди.

Тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар бўлими, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари  ишларини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, Ёшлар иттифоқи “Нуроний” жамғармаси вакиллари қатнашди.

Тадбир иштирокчиларига одам савдосининг оғир оқибатларини бошидан кечирган инсонлар ҳаётидан видео роликлар намойиш этилди.