Оғир атлетика спорт зали фойдаланишга топширилди


Яқинда спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида оғир атлетика спорт залининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ғ.Байниязов, Ўзбекистон Республикаси Оғир атлетика бўйича фахрийлар кенгашининг раҳбари, жаҳон рекордчиси Э.Каримов ва бошқалар сўзга чиқиб,  бугунги кунда спортга қаратилаётган эътибор ва имкониятлар ­туфайли спортчиларимизнинг эришаётган муваффақиялари тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Бугунги кунда оғир атлетика бўйича Р.Жанабаев, ­Б.Менглибаев, М.Шашимов ва А.Ражапов каби фахрли спортчиларимиз етишиб чиқмоқда, — дейди спортнинг якка ­кураш тури бўйича ихтисослаштирилган Республика болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг директори Адилбек Алланазаров.

Тадбирда  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи ­Кенгеси қўмита раиси Д.Қурбаниязов иштирок этди.