Она тилимиз — бебаҳо бойлигимиз


Яқинда Нукус шаҳридаги 28-сонли умумтаълим мактабида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 29 йил тўлиши муносабати билан “Тил билган эл билади” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда такидланганидек, ҳар бир миллат, ҳар бир халқ учун она тили муқаддас ҳисобланади. Тил унинг яратувчиси –халқнинг, миллатнинг тарихи ва маданиятини ўзида мужассам этади. Айни вақтда у жамиятни ривожлантириш омили, миллатнинг ажралмас хусусияти ва давлатнинг суверенлигини кўрсатувчи белгилардан бири саналади.

Давра суҳбатида истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳалардаги каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар рўй берганлиги, ўзбек тилининг нуфузи ошиб, янада фаол мулоқот воситасига айланиб бораётганлиги хусусида фикр юритилди.

 Г.Джуманиязова,

28-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчиси.