ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат академик мусиқали театри олдидаги «Президент арчаси» ўрнатилган майдонда Президент совғаларини топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ­Раиси М.Ерниязов болаларни, мураббий-тарбиячиларни янги йил билан қизғин қутлаб, ўқув қуроллари, ширинликлардан иборат Президент совғаларини тантанали равишда топширди.

Хусусан, 1-сонли Республика «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиларига, мамлакатимиз осойишталигини таъминлаш йўлида қурбон бўлган Ички ишлар органлари, Мудофаа, Фав­қулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик ­хизмати ходимларининг фарзандларига ва Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларига Президент совғалари тақдим этилди.

«Президент арчаси» тадбири концерт дастури билан ­давом этди.

Бундай тадбирлар барча шаҳар ва туманларда ҳам ­ташкил этилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан тайёрланган 40 миллион 215 минг сўмлик совғалар берилди.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.