Профессорлар билан учрашув бўлиб ўтди


Нукус давлат педагогика институтида япониялик профессорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Япониянинг педагог кадрлар тайёрлайдиган бир нечта олий таълим муассасалари профессорлари ва илмий ходимлари иштирок этди.

Тадбир Япония илмий ривожлантириш жамиятининг «Ижтимоий ва табиий фанларни барқарор ривожлантириш бўйича глобал ўқув дастурларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Учрашувнинг дастлабки қисмида Орол бўйи минтақасидаги мактабларда ўқувчиларнинг экологик билимини юксалтириш, бунинг учун таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишида Нукус давлат педагогика институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг ўзига хос томонлари бўйича институт ректори ва проректорлар билан ўзаро фикр алмашилди.