“Қизларжон” саммити ўтказилди


Нукус шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида “Билим –келажак таянчи” шиори  остида “Қизларжон” ўқувчи қизлар саммити ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда пойтахтимиздаги 48 та  мактабдан 14-18 ёшдаги 150 нафардан ортиқ ўқувчи қизлар иштирок этди.

“Қизларжон” клубларининг координаторлари, халқаро, республика, туман, шаҳар ва фан олимпиадалари ғолиблари, фанларни аъло баҳоларда ўзлаштираётган ўқувчи ­қизлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи сардорлари, ҳунар­мандчилик ва АКТ (ахборот- коммуникация технологиялари)га қизиқувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда маҳорат ­дарслари ва тренингларда қатнашди. Лицей фойесида ҳунармандчилик билан шуғулланувчи ўқувчи қизларнинг ўз қўллари билан яратган маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди.