Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг ҚАРОРИ


Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни ва «Вести Каракалпакстана» газетасига 100 йил, «Еркин Қарақалпақстан» газетасига 95 йил тўлиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида

 

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 85-моддасининг 6-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон    Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиуми

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Юртимизнинг социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ва янгиланишларни кенг жамоатчиликка етказишдаги фаоллиги, халқнинг маънавий дунё­сини бойи­тишдаги фидойилиги, ёш авлодни истиқлол ғояларига садоқат, ўз касбига фидойилик руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун ­қуйидагилар фахрий унвонлар билан мукофотлансин:

«Қорақалпоғистон Республикасида

хизмат кўрсатган журналист»

Караматдинова Бибижамал Жолдасбаевна — «Еркин ­Қарақалпақстан» газетаси ижтимоий-сиёсий таҳририятининг ­муҳаррири

«Қорақалпоғистон Республикасида

хизмат кўрсатган ёшлар устози»

Пирназарова Клара Абишевна — «Вести Каракалпакстана» газетаси ахборот бўлимининг муҳаррири

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси Раиси                       М.Ерниязов

Нукус шаҳри 2019 йил 26 июнь