Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг Қарори


Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 85-моддасининг 6-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми Қарор қилади:

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги фаоллиги, ватанимиз ривожланиши ва хал­қимиз фаровонлигини таъминлашдаги кўп йиллик фидокорона хизмати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш ҳамда ижоди билан халқимизни, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги катта хизматлари учун ­қуйидагилар фахрий унвонлар ва “Фахрий ёрлиқ” билан мукофотлансин:

“Қорақалпоғистон Республикаси халқ ёзувчиси”

 Алламбергенов Кенесбай — Нукус давлат педагогика институтининг қорақалпоқ адабиёти кафедраси мудири

“Қорақалпоғистон Республикаси халқ рассоми”

Лепесов Дженис — Ўзбекистон Санъат ижодий бирлашмаси аъзоси

“Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти”

Пиязов Женисбек Буркитович — Ўзбекистон давлат консерваторияси “Мусиқали театр студияси” опера қўшиқчиси

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”

Халбаев Юлдашбай — “Аму тўлқини” қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли овоз оператори (иллюзия артисти)

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”

Мамбеткаримов Жолдасбай Тажибаевич — Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри директорининг ўринбосари

Уразметов Аминбай Рахимбаевич — Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Амударё тумани бўлинмаси раҳбари

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар устози”

Балтабаев Бахадир Базарбоевич — Амударё тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист”

Хожамуратова Пердегул Менлимуратовна — Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист”

Темирханова Бибисанем Тажибаевна — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди раиси

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи”

Қосбергенов Азат Аширбекович — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ободонлаштириш, баҳолаш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш ишларини молиявий таъминлаш бўлими раҳбари

Хамидов Алим Хусниддинович — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати молия бўлими раҳбари

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатга саноат ходими”

Сейтмуратов Ахмаджон Нарбаевич — “Устюрт қидирув бурғулаш бошқармаси” масъулияти чекланган жамияти раиси вазифасини бажарувчи

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи”

Реймқулов Бахадир Нашекевич — “ККRASI BETON” корхонаси директорининг ўринбосари

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал, маиший ва савдо соҳаси ходими”

Турсунов Махсуд — “Каракалпакские деликатеси” масъулияти чекланган жамияти раиси

“Қорақалпоғистон Республикасида

хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими”

Каримов Икрамбек Мавланович — “Қорақалпоқ агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти Беруний тумани филиали механизатори

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор”

Калмуратов Муратбай — “Қизкеткен-Кегейли” ирригация тармоғи бошқармаси “Развилка” тарнови раҳбари

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор”

Султанов Телман Разумович — Элликқалъа тумани  “Рўзимбой бобо” фермер хўжалиги раҳбари

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллакор”

Авезова Гулчеҳра Маткурбановна — Элликқалъа тумани “Алланазар Авезов” фермер хўжалиги ишчиси, пиллакор

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор”

Жумашев Ражапбай — Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали “Қишлоқ хўжалигида менеджмент ва зоотехния” факультети декани

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг “Фахрий ёрлиғи” билан:

Қайпназаров Махсет Байниязович — Қорақалпоғистон Республикаси Архив иши бошқармаси бошлиғи

Сайтов Ғайратдин Алиевич — Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал артисти

Айбергенов Рустем Бердибаевич — Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қошидаги ҳакамлик суди раиси

Гудошников Юрий Николаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати махсус бўлими бошлиғи

Ходжамуратов Комилжан Джумабаевич — Беруний тумани “Жамшид” масъулияти чекланган жамияти директори

Курбанбаева Мунаввара Козибаевна  — Республика Маънавият ва маърифат маркази Беруний тумани бўлими раҳбари, “Тамаддун нури” журнали бош муҳаррири

Аблезов Азамат Жанабай ўғли — Шўманай тумани “Шўманай аттракцион” масъулияти чекланган жамияти раиси

Шамуратов Рашид Азатович — Элликқалъа тумани “Гулдирсин савдо” масъулияти чекланган жамияти раиси

Аметов Марат Кадирович — Республика спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ёш ўсмирлар спорт мактаби оғир атлетика бўйича мураббий-ўқитувчиси

Гадаева Нулуфар Каримовна — Эркин кураш спорт тури бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Панаев Исламбек Кутлимуратович — “PANA MILK” масъулияти чекланган жамияти раиси

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси Раиси    М.Ерниязов

Нукус шаҳри, 2018 йил 29 август