Рассом Ж.Изентаев ижодий ишларининг кўргазмаси


И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида Қорақалпоғистон Республикаси  Маданият вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон санъат Академияси академиги, Бердақ номидаги давлат мукофоти сов­риндори, Ўзбекистон халқ рассоми Жоллибай Изентаевнинг “Рангларда тасвирланган ҳаёт” номли кўргазмаси намойиш этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, мутасадди муассаса ва ташкилотлар вакиллари, рассомнинг ҳамкасблари, шогирдлари ҳамда яқинлари иштирок этди.

Кўргазманинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари А.Ниетуллаев, Республика “Нуроний” жамғармаси раиси Ш.Уснатдинов, Қорақалпоғистон халқ расссомлари академик С.Байбосинов, Ж.Лепесов, Ўзбекистон санъат Академияси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари У.Утегенова ва бошқалар сўзга чиқиб, ­Ж.Изентаевнинг ҳаёти ва ижодий ишлари тўғрисида маълумотлар беришди.

Кўргазмада рассомнинг музей коллекциясидан жой ­олган 1970-1990 йиллардаги ижодий ишлари, шунингдек, кейинги йилларда яратилган турли хил жанрдаги картиналари, хусусан,  яқин инсонларининг портретлари, ­пейзаж ишларида катта шаҳарлар ва кўчалар, ҳовлилар тасвири, натюрмортлар намойиш этилди.