Саломатликни тарғиб қилиш кунлари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига бағишлаб «Саломатликни тарғиб қилиш кунлари»ни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юксак даражада ўтказиш тўғрисида»ги мажлис баённомасида кўрсатилган топшириқларни бажариш мақсадида республикамизга Тошкент шаҳридан бир гуруҳ шифокорлар ташриф буюрди.

Улар икки кун давомида шаҳар ва туманларда бўлиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишди ҳамда тиббий кўрикнинг аҳамияти, соғлом турмуш тарзи тамойиллари, жисмоний ҳаракатларни амалга ошириш, тўғри овқатланиш, зарарли одатлардан воз кечиш масалаларига оид кўргазмали материаллар тарқатишди.

Қорақалпоғистон хабар агентлиги

материаллари асосида тайёрланди.