Сайёр қабул бўлиб ўтди


Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Одиловнинг ­фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси томонидан ­ташкил этилган тадбирда ички ишлар идоралари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ­иштирок этди.

Тумандаги “Чойкўл” овул фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда 17 нафар фуқаро асосан, ишга жойлашиш, фуқароликни расмийлаштириш, ички ишлар органларидан бўшатилган хизматчиларни ишга қайта жойлаш, жиноят ишларини қайта кўриб чиқиш каби масалалар бўйича мурожаат этишди.

Сайёр қабулда 3 нафар фуқаронинг мурожаати шу ­ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 3 нафарига ҳуқуқий ­маслаҳатлар берилди. Шунингдек, қолган мурожаатлар ­тегишли мутасадди раҳбар ходимлар томонидан назоратга олинди.