Солиқ янгиликлари ва имтиёзлар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди.

— Ўқув семинардан асосий мақсад, тадбиркорлик субъект­ларига концепция асосида солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни кенг тарзда тушунтиришдан иборат, — дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бош инспектори Комил Саидов. — Жумладан, тадбирда қўшимча қиймат солиғи ва юридик шахсларнинг фойда солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш, солиқ ҳисоботини соддалаштириш ва унинг автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисоботини юритиш тартиби ва бошқа муҳим масалалар бўйича маълумот берилди.

Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.