Спорт –тарғибот акцияси иштирокчилари кутиб олинди


Глобал сув ҳамкорлик ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт Дастурининг “Юз марафон. Юз кун. Битта сабаб: Сув” мавзусидаги спорт-тарғибот ва ташвиқот акциясининг иштирокчилари 18 ноябрь куни республикамиз пойтахти Нукусга етиб келди.

Марафончи Гули Эмма Серафина Линдсей хоним  ва кузатиб борувчи Австралия ва Жанубий Африка Республикаси мамлакатлари фуқароларидан иборат тадбир иштирокчилари вазирликлар, ташкилот раҳбарлари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан кутиб олинди.

Жорий  йилнинг 4 ноябрь куни АҚШнинг  Нью-Йорк шаҳридан старт олган акция иштирокчилари Англия, Франция, Италия мамлакатларидан ўтдилар. Улар ҳар куни 42,2 километр масофани югуриб ўтишади. Бир ҳафта мобайнида Мўйноқ туманидаги “Кемалар  қабристони”, Учсой посёлкаси, Орол денгизининг қуриган сатҳида бўлиб, сўнг Ҳиндистон ва Хитой давлатларига йўл оладилар. Акция келаси йилнинг 11 февралида Нью-Йорк шаҳрида якунланади.

Шу куни акция иштирокчилари Нукус шаҳридан Мўйноқ туманига йўл олишди.