Сув ва экология масалаларида ҳамкорлик


Мўйноқ туманида «Ўзбекистонда сув ва атроф муҳит масалалари бўйича огоҳликни орттириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш» лойиҳаси асосида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Халқаро Оролни қутқазиш жамғармаси Нукус филиали ижроия қўмитаси директори Р.Кошеков, «Сувчи» жамоат бирлашмаси директорлар кенгаши раиси Т.Мажидов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасидаги Экология маркази ҳамда унинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигидаги лойиҳанинг аҳамияти, уни амалга оширишда журналистлар олдида турган вазифаларга тўхталишди.