Тадбиркорларнинг муаммолари муҳокама қилинди


Беруний туманида тадбиркорлик соҳасидаги муаммолар, маҳсулотларни экспорт қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини орттиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти, унда белгиланган имтиёзлар хусусида тушунчалар берилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.