Уруш Қатнашчисига уй топширилди


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов Нукус шаҳри “Қизил қум” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Атабай Ермағамбетовга байрам совғаларини топширди.

М.Ерниязов уруш ­фахрийсини 9 май — ­Хотира ва қадрлаш куни, шунингдек, Иккинчи ­жаҳон ­урушида фашизм ­устидан қозонилган ­ғалабанинг 74 йиллиги билан қизғин табриклади. ­Шу муносабат билан ­Президентимизнинг байрам табригини, Ўзбекистон Республикаси ­Президенти номидан 7  500  000 (етти миллион беш юз минг) сўм миқдорида пул мукофотини, 4 хонали уйнинг калитини тантанали равишда топширди. Шунингдек, Нукус шаҳри ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, жамоат ташкилотлари номидан ҳам совғалар тақдим этилди.

Уруш қатнашчиси ­Атабай Ермағамбетов 1943 йилнинг май ойида ҳарбий хизматга чақирилиб, Тожикистон Республикасида чегара хизматида бўлган. Шундан сўнг Новосибирск, Кемерово, Днепропетровск шаҳарларининг алоқа бўлимларида фаолият юритиб, Руминиянинг Брачево ва Сибею шаҳарларини озод қилишда иштирок этган. Шунингдек, 1945 йили Пятигорск шаҳрида отлиқ ҳарбийлар таркибида, 1946-1952 йилларда аввалги иттифоқ ва Эрон давлати чегарасида чегарачи бўлиб хизмат қилди.

Туғилган юртига қайтиб келгандан сўнг Мўйноқ балиқ консерва заводида, сўнгра халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилди. Ҳозирги вақтда ­Нукус шаҳрида яшайди.

Шу куни Нукус шаҳри “Темир йўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, уруш қатнашчиси Тлеўбай Утепбергенов ва “Анасай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, уруш қатнашчиси Қидирбай ота Нармановларнинг оиласидан ҳам хабар олиниб, уларга ­Президентимизнинг байрам табриги, Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан 7  500  000 (етти миллион беш юз минг) сўм миқдорида пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.