Уй телефонлари интернетга уланмоқда


Яқинда «Ўзбектелеком» АК Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан “Шаҳар ва қишлоқ жойларда телекоммуникация хизматларини жорий қилиш ва инфратузилмасини такомиллатириш” дастури асосида Хитой Республикасининг HUAWEI компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, умумий ҳажми 5184 абонентга мўлжалланган замонавий типдаги 8 дона MSAN қурилмалари олиб келинди.

Уларнинг 5 донаси Нукус шаҳрининг Қум овул, Саманбай, Жеке-терек элатлари ва 25-кичик туманга ва 2 донаси Хўжайли тумани  марказига, 1 донаси Мўйноқ тумани марказига ўрнатилади, -дейди филиал директори Қ.Таженов. – Бугунги кунда телефон тармоқлари фуқароларнинг уйларига уланмоқда.