Ўқ олиб келаётган шахс тўхтатилди


Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси «Дауит ота» чегара постида қўшни давлат фуқароси А.Ш. автомашинасида 7.62 калибрли бир дона ўқ ноқонуний олиб келинаётгани маълум бўлди.

Бу билан ушбу шахснинг божхона декларациясида қайд этилмаган хавфли ашёни мамлакатимизга олиб киришга интилиши пучга чиқди.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.