Ўз касбининг моҳир эгалари тақдирланди


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳар икки йилда «Ўз касбининг моҳир эгалари» номли тадбир ўтказиб келинади. Унинг шу йил август ойида ўтказилган биринчи босқичида республикамиз бўйича 2154 мутахассис қатнашиб, улардан 526 нафари мукофотланган эди. Иккинчи босқичда турли касб эгалари орасидан танланган 282 киши тақдирланиб, кейинги босқичга йўлланма олди.

Яқинда Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида навбатдаги учинчи, республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда 29 нафар ғолибларга Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан диплом ва ­совғалар топширилди. Энди улар келгуси босқичда иштирок этади.