“Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи мукофоти” кимларга ва қандай тартибда берилади?


Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида ушбу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, ўтган йили Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ўз соҳасининг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ёшлар “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи мукофоти” билан тақдирланди. Жорий йил “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи мукофоти”ни олиш тартибига бир қатор ўзгартиришлар қиритилди.

Жумладан, ёшларга оид давлат сиёсати, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, санъат, маданият, журналистика, спорт ва бошқа жами 17 та номинация бўйича мукофотлар берилиши кўзда тутилган.

Матбуот анжуманида мазкур мукофот қандай тартибда берилиши хусусида ҳам маълумотлар берилди.