Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЙИГИРМА ЕТТИ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ҲАМДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАЛАР ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш борасидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Ибраймов Амангелди Аитбаевич — «Ўзбурғинефтгаз» акциядорлик жамиятининг «Устюрт қидирув бурғилаш бошқармаси» масъулияти чекланган жамияти бурғиловчиси

«Дўстлик» ордени билан

Данияров Муратбай Куанишбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ўринбосари

«Жасорат» медали билан

Койлибаева Сарбиназ Кошкарбаевна — Нукус шаҳридаги ҳунарманд-тикувчи

«Келажак бунёдкори» медали билан

Қонарбаев Давид Халбаевич — Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали талабаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси

«Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар)

Розумова Аваз — Тўрткўл тумани

«Шуҳрат» медали билан

Даулетмуратов Турсинбай Сапарниязович — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Чимбой тумани бўйича инспектори

Романов Тажибай Ниетуллаевич — Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

Утемуратова Хатира Бекмуратовна — «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг Амударё тумани таянч пункти директори

Юсупов Данияр Юлдашевич — Тўрткўл туманидаги «Бунёдкор Қорақалпоғистон» масъулияти чекланган жамияти директори

Ўзбекистон Республикаси

Президенти        Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2018 йил 29 август