Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони МАМЛАКАТИМИЗ ҚУРИЛИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз қурилиш соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, қурилиш индустрияси ва миллий меъморчиликни ривожлантириш, тизимга илғор технологияларни жорий этиш, замонавий бино ва иншоотларни барпо этиш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш борасидаги катта хизматлари ҳамда соҳага оид давлат дастурлари ижросини таъминлашдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Жиемуратов Каллибек Елубаевич — «Ўзмахсусмонтажқурилиш» акциядорлик компаниясининг «Нукус электромонтаж» масъулияти чекланган жамияти электромонтажчиси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Жаумитбаев Кераматдин Шарапович — Нукус шаҳридаги «Голден Стар» қурилиш-таъмирлаш корхонаси раҳбари

 

«Шуҳрат» медали билан

Сабуров Улугбек Ибрагимович — Тўрткўл туманидаги «Шўрахонқурилишмонтаж» масъулияти чекланган жамияти ғишт терувчиси

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                         Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2018 йил 10 август